Қосим-Жўмарт Тўқаевга нефть ва газ соҳаси бўйича ҳисобот берилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга нефть ва газ соҳаси бўйича ҳисобот берилди

«ҚозМунайГаз» 2029 йилгача разведка мақсадларида 24 та қудуқ бурғулаш ниятида. Бу ҳақда миллий компания бошқаруви раиси Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Асхат Хасенов таъкидлашича, Қозмунайгаз чуқур ва кам ўрганилган участкаларда геологоразведка ишлари олиб боряпти. Бу йўналишга ажратилган инвестиция ҳажми 900 миллион доллардан зиёд. Бугунги кунда Turkish Petroleum Corporation, BP компаниялари ва Хорватия углеводородлар агентлиги мамлакатдаги истиқболли участкаларда иш юритяпти. Хитойнинг CNOOC ва Sinopec компаниялари ўтган йили контракт имзолади. Нефть қазиб олиш 2025 йилда 26 миллион тоннага етди, бу эса аввалги йилдагидан 10 фоизга кўп. Ўтган йили учта нефтни қайта ишлаш заводи 17,5 миллион тонна нефтни қайта ишлади. Бундан ташқари, Ғарбий Прорва, Марказий Урихтау ва Рожковское конларидан 2,3 миллиард куб метр газ қазиб олиш мўлжалланган. Давлат раҳбари геологоразведка ишларини жадаллаштириш ва йирик инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришни таъминлашни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси