Конституция ислоҳоти Қозоғистонни ривожлантиришнинг янги моделини яратади

Конституция ислоҳоти Қозоғистонни ривожлантиришнинг янги моделини яратади

Қозоғистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар дунё трендларига ргашиш эмас, 2022 йилда бошланган ички ўзгаришлар жавоб, деди озарбайжонлик сиёсатшунос Илғор Велизаде. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон бегона моделлардан нусха олмаяпти, ноёб давлатчилик тарихини ҳисобга олганча самарали механизмларни мослаштиряпти. Мувозанатланган ҳокимият тизими, кучли Парламент, сайланадиган органлар ваколатини кенгайтириш, Президент вазифалалринин қайта тақсимлаш мўлжалланган. Энг муҳим элементлардан бири сифатида эксперт «Тингловчи давлат» концепциясини кўрсатиб ўтди.


Ильгар Велизаде, сиёсатшунос, Озарбайжон:


- Қозоғистон Президенти ўз мақолаларида кўп марта янги ҳокимият тизими, уни ташкил этиш, ҳокимият ва жамият ўртасида мулоқот акс эттирилган. У «Тингловчи давлат» ғоясини акс эттириши бежиз эмас. Жамият эҳтиёжини кўра олган мамлакат тегишли хулосалар чиқаради, аниқ ечимлар қабул қилади. Шаклланаётган тутиб турувчи ва бир-бирини мувозанатловчи тизим аниқ ва самарали ечимлар қабул қилиш учун керак. Буларни Қозоғистон халқи Конституцияси лойиҳасида кўриш мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси