Ялпи ички
маҳсулотнинг ошиши Қозоғистон аҳли даромадида аксини топиши керак. Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай деди. Эслатамиз, ўтган йил якунларига кўра мамлакат
иқтисоди 6,5 фоизга ўсди. Протекционизм, дунёдаги тарифлар уруши, деглобализация
даврида барқарор ривожланишни таъминлаш учун вазиятга мослашишни ўрганиш керак,
деди Президент. Бунинг учун йўналиши аниқ белгиланган бозор иқтисодини барқарор
ривожлантириш модели яратилиши, соҳалар унга кўра молиялаштирилишии лозим. Ҳукуматнинг
ҳозирги вазифаси – самарадорликни ошириш, технологик янгилаш ва иснон капиталини
ривожлантириш орқали ўсишни таъминлаш. Бундан ташқари, Президент махсус
иқтисодий зоналар самарадорлигини оширишни талаб қилди. Ҳукумат 3 ой ичида
уларни ривожлантиришнинг янги моделини яратиши зарур. Мавжуд нефтни қайта ишлаш
заводларини модернизациялаш ҳам Ҳукумат зиммасида. Президент топшириқлари
бажарилиши йилига 9 миллион тоннагача хом нефтни қайта ишлаш имконини беради.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Менинг
топшириғимга кўра, полиэтилен, бутадиен, карбамид ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чқиариш бўйича соҳани янги даражага олиб чиқувчи лойиҳалар амалга оширила
бошлади. Ҳукумат вазифаси: уларни ўз вақтида ишга тушириш. Йирик нефть-газ кимёси
лойиҳалари мамлакатнинг полиэтилен, полипропилен каби асосий кимёвий
маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

