Эрон Президенти расмий ташриф билан Астанага келади

Эрон Президенти расмий ташриф билан Астанага келади

Эрон Президенти Қозоғистон пойтахтига келади. Масъуд Пезешкиённинг Астанага ташрифи 10-11 декабрга мўлжалланган. Бу ҳақда Ақўрда хабар тарқатган. Юқори даражадаги музокаралар доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Қозоғистон-Эрон ҳамкорлигини келгусида мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси