Эрон Президенти Астанага расмий ташриф билан келди

Эрон Президенти Астанага расмий ташриф билан келди

Эрон Президенти Астанага расмий ташриф билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Масъуд Пезешкиённи Ақўрдада кутиб олди. Юқори мартабали меҳмон шарафига тантанали маросимлар залида фахрий қоровул саф тортди. Президент оркестри икки давлат мадҳиясини ижро қилди. Қозоғистон ва Эрон етакчилари гилам йўлак орқали мамлакатимиз Давлат байроғи томон юрди. Сўнгра тор таркибда музокаралар ўтказилди. Эрон Президентининг Астанага ташрифи доирасида олий даражада музокаралар ўтказилиши режалаштирилганди. Томонлар савдо-иқтисод, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда Қозоғистон – Эрон ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси