Давлат раҳбари Sunwah Group корпорацияси раисини қабул қилди

Давлат раҳбари Sunwah Group корпорацияси раисини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Sunwah Group корпорацияси раиси Цай Гуаньшэнни қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон хорижий инвестициялар жалб этиш учун қулай шароитлар яратяпти, қўшма стратегик лойиҳаларга ҳар томонлама кўмаклашяпти. Бугунги кунда сунъий интеллектни ривожлантириш манфаатлар қаторида турибди. Хитой бу соҳада илғор. Ушбу йўналишда ҳамкорлик ҳар икки томон учун муҳим, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ХХР билан абадий ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида Цай Гуаньшэнь Давлат раҳбарига илиқ кутиб олгани учун миннатдорчилик билдирди. У Қозоғистонни инвестиция киритиш учун ишончли ва жозибали мамлакат, деб таърифлади. Бунга Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Раис Си Цзиньпин томонидан мунтазам кўрсатилаётган кўмак ёрдам беряпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоғистон ва ХХР ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга келсак, икки томонлама товар алмашиш ҳажми муваффақиятли ривожланяпти. Хитой Қозоғистоннинг савдо ҳамкори сифатида биринчи ўринда турибди, инвестициявий ҳамкорликка катта эътибор бериляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси