Чимкентда салкам 40 миллиард тенге хусусий сармоя ҳисобига фармацевтика ишлаб чиқаришини кенгайтириш режалаштирилди. Бош вазир имзолаган тегишли қарорга мувофиқ, маблағ завод қурилиши, илмий тадқиқотлар ва дори-дармон ишлаб чиқаришга сарфланади. Корхона 38 турдаги онкологик, юрак-қон томир, юқумли ва сурункали касалликлар, шу жумладан, силни даволовчи препаратлар чиқариши мўлжалланган. Лойиҳа ички бозорни таъминлаш, импортга муҳтожликни камайтиришгахизмат қилади. Ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи 2029 йилда маҳсулот бера бошлайди.
Аслан Кинаятов, директор департамента развития фармацевтической и медицинской промышленности:
– Умуман олганда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш бўйича умумий қиймати 316,3 миллиард тенге бўлган олтита шартнома тузилди. Бу эса соҳанинг ўсаётгани, жозибадорлиги ортаётгани, ишлаб чиқаришни локаллаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун база яратилаётганини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

