Бош вазир экспертлар билан иқтисодий масалалрни қилди

Бош вазир экспертлар билан иқтисодий масалалрни қилди

Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов иқтисодий ривожланиш, устувор соҳалар ва ташқи таваккаллар бўйича экспертлар билан учрашув ўтказди. Экспертлар вазиятни баҳолади, глобал жараёнлар ва дунё бозоридаги вазиятга кўра миллий иқтисоднинг ўсиши бўйича прогнозларини тақдим этди. Учрашув қатнашчилари соҳани модернизациялаш, инвестиция жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инфляция суръатини пасайтириш ва сунъий идрок учун электроэнергия генерацияси бўйича таклифларни кўриб чиқди. Солиқ ислоҳоти ва ўтиш даври зарурлиги алоҳида кўрсатилди. Ҳкумат қарорига кўра, ҚҚС бўйича тегишли маррадан ошган солиқ тўловчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Агарда асосий қарз 1 апрелгача тўланса, пеня ва жарималар бекор қилинади. Учрашув ниҳоясида Бош вазир тегишли давлат органларига экспертлар таклифларини кўриб чиқиш ва экспертлар ҳамжамияти билан бирга ишлашда давом эттиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси