AlemGPT давлат хизматлари билан шуғулланади

AlemGPT давлат хизматлари билан шуғулланади

Қозоғистонликлар энди маълумотнома олиш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш, нафақа расмийлаштириш  ишларини ягона мулоқот майдончаси орқали амалга ошириши мумкин. Февраль ойидан мамлакатда янги СИ-майдонча иш бошлайди, у ёзишмалар орқали давлат хизматлари олиш имконини беради. Фойдаланувчи унга ўзидаги аҳволни ёзиб юборади, AlemGPT эса автомат шаклда унга тегишли сервисларни таклиф этади, онлайн шаклда жараённи якунлашга ёрдамлашади. Бундан ташқари, СИ-ёрдамчи билан eGov Mobile мобил иловаси орқали ҳам мулоқот қилиш имкони бор. Бу эса исталган жойда ва исталган вақтда хизматларга уланиш мумкин, дегани. Келажакда Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари рақамли офисларга айлантирилиши, уларга компьютер ва терминаллар ўрнатиш мўлжалланган. Ходимлар эса Apple Store сервис зоналаридаги каби маслаҳат беради ва ёрдамлашади.


Ростислав Коняшкин,  Қозоғистон Республикаси Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари:


– Ҳозирча 50 тадан зиёд СИ-агент тайёрланди, уларнинг баъзилари давлат органларига, бошқалари фуқароларга хизмат қилади. eGov ҳақида гап кетганда, биз аста-секин шунчаки маслаҳат эмас, e-Konsultante тарзида ишлашга ўтамиз. Хизматлар махсус СИ-ассистент, чат-бот орқали кўрсатилади, улар дарҳол жавоб беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси