Қозоғистон
Президенти янги Конституцияни ишга тушириш бўйича йиғилиш ўтказди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, қонун бандлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни Асосий
қонунга мувофиқлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилиши лозим. Шу жумладан, Давлта раҳбари аввало турли ҳокимият институтлари тўлақонли ишлаши учун зарур бўлган қонунларга
эътибор қаратди. Олтита конституциявий қонун, шунингдек, мавжуд
қонунларга қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисида учта қонун қабул қилиниши
лозим. Президент таъкидлашича, бу ишларнинг ҳаммаси Парламент сессияси тугагунича амалга оширилиши шарт. Ҳукумат ўз
вақтида қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгаришларни киритиши
лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

